ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россия ҳарбий хизматчилари зилзиладан жабр кўрган Сурияга 20 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами етказиб беришди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Юк ортилган биринчи самолёт Россиянинг Суриядаги Хмеймим авиабазасига бориб қўнган.
Таъкидланишича, Россия Сурияга озиқ-овқат маҳсулотлари (консерва, ун, макарон, кунгабоқар ёғи, чой, қаҳва ва ҳоказо) ва иссиқ кийим-кечак жўнатган.
6 февраль куни Суриянинг Ҳалаб, Латакия, Хама ва Тартус вилоятлари кучли зилзиладан жиддий зарар кўрди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қурбонлар сони 1 347 минг кишига етган, 2,2 мингдан зиёд киши жароҳатланган.