Қирғизистон билан чегарада ноқонуний ер ости йўллари аниқланди - видео

Ўш вилоятидан Андижон вилоятига олиб кирувчи иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.
Хабарда ёзилишича, 3 ва 9 февраль кунлари Ўзбекистон ДХХ ва ИИВ олиб борган тезкор тадбирлар давомида Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.
Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди
Уларнинг ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрга тенг.
Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди
Бу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси билан (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш) жиноий иш очилган.
Суриштирув олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида ноқонуний туннел топилди