ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Кеча тунги соат 23:30 да Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Қайд этилишича, довонда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли зарурий ишлар амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довони автомобиль йўли қор кўчкиси хавфи сабабли транспорт воситалари харакати вактинча ёпилганган эди. Довонида қолган фуқаролар Оҳангарон, Ангрен, Орзу темир йўл бекат ва вокзалларидан Поп вокзалигача йўловчи поездда эвакуация қилинган.