Путин Мюнхендаги тарихий нутқида нима деган эди - видео

Ғарбнинг ҳақиқий юзини фош қилган, Путиннинг Мюнхендаги нутқи бир неча йил олдин айнан 10 феврал куни айтилган эди. Унинг асосий ғоялари билан батафсил Sputnik видеосида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Россия президенти Владимир Путининг 16 йил олдин Мюнхен анжуманида сўзлаган нутқи Ғарбда катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.
Бугун ушбу тарихий воқеага 16 йил бўлди. Келинг унда Россия президенти билдирган асосий ғояларни яна бир бор эсга олайлик:
Ғарб Россияга доимо демократияни ўргатади, аммо негадир ўзи уни ўрганишни хоҳламайди;
Замонавий дунё учун бир қутбли модель нафақат қабул қилиб бўлмайдиган, балки имконсиздир;
Қўшма Штатларнинг бутун ҳуқуқий тизими ўз миллий чегараларини четлаб ўтиб ва бошқа давлатларга ҳам мажбурий қилинмоқда;
НАТОнинг кенгайиши - альянсни модернизация қилиш ёки Европа хавфсизлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ;
Россия ҳар доим мустақил ташқи сиёсат юритиш шарафига эга бўлган ваб из бугун ҳам бу анъанани ўзгартирмоқчи эмасмиз.
Ўшанда Россия президенти нутқидан сўнг АҚШ расмийлари дарҳол вазият аслида бундай эмаслигини "Россия президенти нарсаларни бўрттириб кўрсатаётганини", "АҚШ аслида Россиянинг иттифоқчиси" эканини, "Путиннинг ушбу нутқи ўзига очко тўплаш" бўлганини айтиб эътироз билдиришган бўлса-да, бугунги кунда содир бўлаётган воқеалар, Украина можароси, АҚШнинг Европадаги сиёсати - Путин ўша вақт 100% тўғри гапни гапирганини тасдиқлади. АҚШ ва НАТО ўша вақтлардаёқ нафақат Европа Иттифоқининг шарқий давлатларини балким Украинани ҳам кўз остига олгани, келажакда уни Россияга қарши плацдарм қилишни режалаштиргани фош бўлди.