ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Федерал мажлисга мурожаатнома йўллайди. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песковнинг сўзларига кўра, Россия етакчиси ўз мурожаатномасида махсус операция, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага эътибор қаратади. Тадбирга жанговар ҳаракатлар қатнашчилари таклиф этилиши мумкин.
Давлат думаси депутатлари ва Федерация Кенгаши аъзоларига ҳар йили мамлакатдаги вазият, ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари тўғрисида мурожаатнома йўллаш Россия президентининг ваколатларидан биридир. Россия раҳбарининг парламентга олдинги мурожаатномаси 2021 йил апрелида йўлланган эди. Путин ўтган йил декабрида жорий йил бошида мурожаатнома йўллашини маълум қилган эди, чунки унга вазиятни қўшимча таҳлил қилиш учун вақт керак.