Ўзбекистон ва Словения ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Словения бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Таня Файон билан музокаралар ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Словения ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Словения бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Таня Файон билан музокаралар ўтказди.
Узбекистан и Словения: партнёрство во имя устойчивого развития
Унда доимий равишда қўшма бизнес-форумлар ва “Ўзбекистон ва Словенияда ишлаб чиқарилган” кўргазмаларини ўтказиш орқали инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Словения делегацияси раҳбари икки давлат пойтахтлари ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни таклиф қилди. Томонлар бў бўйича авиация идоралари ўртасида онлайн маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олишди.
Музокаралар якунида томонлар эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словения Ҳукуматлараро комиссиясини ташкил этиш ташаббусини илгари суришга тайёрликларини билдиришди.