ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин АҚШ президенти Жо Байден ўзини тарихга террорчи сифатида киритаётганини маълум қилди.
“Агар Трумэн (АҚШнинг собиқ президенти) Хиросима ва Нагасакининг тинч аҳолисига қарши атом қуролини қўллаган жиноятчи бўлган бўлса, Байден ўзининг стратегик ҳамкорлари: Германия, Франция, Нидерландиянинг энергетика инфратузилмаларини йўқ қилишга фармон берган террорчи”, - дея ёзди Володин ўзининг Telegram-кaналида.
Россия Давлат думаси раиси бу “ўз фуқаролари манфаатларидан келиб чиқиб, иқтисодиётини ривожлантиришга қарор қилган ўз вассалларини” қўрқитиш акцияси бўлганини таъкидлаган. “Шимолий оқимлар”да уюштирилган портлашлар ҳақидаги чоп қилинган фактлар халқаро суриштирув ва АҚШ президенти Жо Байденни жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши даркор.
Журналист ва Пулитцер мукофоти совриндори Сеймур Херш 8 февраль куни Вашингтоннинг “Шимолий оқимлар”даги портлашларга алоқадорлиги ҳақида мақола чоп этди. Унинг сўзларига кўра, америкалик ғаввослар НАТО машғулотлари чоғида портловчи моддаларни ўрнатишган, портлатиш тўғрисидаги қарорни эса шахсан АҚШ президенти Жо Байден миллий хавфсизлик жамоаси билан тўққиз ойлик муҳокамалардан сўнг қабул қилган. Пентагон буни рад этмоқда.