Тошкентда Туркия учун инсонпарварлик ёрдами йиғилмоқда – видео

Тошкентда Туркияда зилзилалардан жабрланганлар учун хайрия ёрдамини йиғиш пункти очилди.
Sputnik
Инсонпарварлик жўнатмасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ташкил қилмоқда.
“Нафақат тадбиркорлар, балки оддий халқ ҳам. Ҳозир оддий оилалар ҳам пунктга нарса олиб келишмоқда. Кимдир кўрпа, кимдир таглик. Бу ҳолат жуда ҳам таъсирли. Халқимизнинг қалби шу қадар катта экан. Шу боис мен бир-биримизга ҳамдард бўлиб, ёрдам бера олаётганимиздан барчадан миннатдорман”, - дейди пункт координатори Жадида Балабекова.
Пунктда иссиқ кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи эҳтиёж буюмларини қабул қилишмоқда.
Ёрдам йиғилаётган манзил: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти технопарки. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчаси 30-уй.
Ўзбекистонликлар Туркияда жабрланганларга қандай ёрдам бераётганини Sputnik видеосида томоша қилинг.