Қамчиқ довонидан фуқароларни олиб ўтиш учун махсус поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

Бугун Қамчиқ довонида қолган фуқаролар Оҳангарон, Ангрен, Орзу темир йўл бекат ва вокзалларидан Поп вокзалигача йўловчи поездда эвакуация қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Қамчиқ довонидан фуқароларни олиб ўтиш учун махсус поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Бугун Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли соат 13:30 дан А-373 Халқаро автомобил йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Шу сабабли фуқароларни довондан эвакуация қилиш штаби тузилди. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамкорлигида 902-сонли “Ангрен – Орзу – Поп” йўналишида махсус поезд рейси ташкил этилди.
Қамчиқ довони
Бугун соат 18:00да Оҳангарон, Ангрен, Орзу темир йўл бекат ва вокзалларидан Поп вокзалигача йўловчи поездда эвакуация қилинди. Шунингдек, 901-сонли “Поп – Ангрен” йўналишида ҳам фуқароларни довондан эвакуация қилиш ишлари давом эттирилади.
Фавкулодда вазиятлар вазирлигига кўра, "Андижон-Термиз" йўналиши бўйича йўловчи поезди орқали "Поп-2" станциясидан 50 нафар, "Темирйўлобод" станциясидан 150 нафар йўловчилар ўз манзилларига юборилди.
"Оҳангарон" станциясига соат 19:40 да, "Ангрен" вокзалига 20:10 да, Орзу вокзалига соат 20:40 да келиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довони автомобиль йўли қор кўчкиси хавфи сабабли транспорт воситалари харакати вактинча ёпилган.