Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи сабаб вақтинча ёпилди

Қамчиқ довони автотранспорт воситалари учун соат 13:30 дан вақтинча ёпилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Қамчиқ довони қор кўчкиси хавфи сабаб вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қор кўчкиси хавфи туфайли республиканинг бошқа ҳудудларини Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довони автотранспорт воситалари учун соат 13:30 дан вақтинча ёпилди.
Вазрлик вазиятни тиклаш бўйича барча чоралар кўрилаётганини қўшимча қилган.
Маълумот учун, ҳозирда А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмининг 171-270 км.лар оралиғида қор ёғмоқда. Йўлларда кўриш даражаси 500 метрни, шамол тезлиги 8-21 м/с, ҳаво ҳарорати -2 даражани, намлик эса 71% ни ташкил этмоқда.