ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Ўзбекистонда илк бор бокс бўйича AIBA жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Тошкентда 1-14 май кунлари ташкил қилинадиган мусобақада эркаклар 13 та вазн тоифасида рингга тушади.
Айни дамда ўзбекистонлик боксчилар ушбу мусобақага тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотлар ҳар куни Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтмоқда. Боксчиларни тайёрлашда тажрибали мураббийлар ўз ҳиссасини қўшмоқда. Батафсил Sputnik видеолавҳасида.