ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти очилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Институтнинг расмий очилишига бағишланган тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар, инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, етакчи давлат ва хусусий компаниялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ЖИДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
“Маросимдан кўзланган мақсад вазирлик ва идоралар, илмий марказлар, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва йирик компаниялар вакилларини институт ва унинг марказлари фаолияти билан яқиндан таништириш эди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, мазкур муассаса мутахассислари билан долзарб соҳалар ва муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.