ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бошланади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар 2023 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса 2023 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.