ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг номи нафақат Ўзбекистонда ёки Марказий Осиёда, балким дунёнинг бошқа жойларида ҳам маълум. Навоий ҳайкали Москва, Минск, Боку, Вашингтон, Сеул, Токио ва бошқа шаҳарларда ўрнатилган.
Бугун сизга Навоий номи билан аталган кема ҳақида ҳикоя қилиб бермоқчимиз. Алишер Навоий номли юк кемаси 1969 йилда Югославияда қурилган.
Қурилган йили - 1969 йил.
Узунлиги - 159,45 м.
Кенглиги - 21,25 м.
Юк сиғими - 10204 тонна.
Ушбу юк кемаси 1999 йилга қадар дунё океанларда сузган. Айни дамда фойдаланишдан чиқарилган.
Маълумот учун, дунё океанларида номи Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган бир неча кемалар сузиб юрмоқда. Хусусан, Давронбек исмли блогернинг ёзишига кўра, “Марғилон”, “Ўзбекистон”, “Тошкент”, “Бухоро”, “Самарқанд”, “Андижон”, “Қўқон”, “Ҳамза”, номли кемалар мавжуд бўлган.