Туркманистондан етказилган газ кимларга бепул тарқатилади?

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дўстона ёрдам алмашилди - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дўстона ёрдам алмашилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳамда яқин қардошлик ришталаридан келиб чиқиб, ўзаро ҳурмат белгиси сифатида икки мамлакат ўртасида дўстона ёрдам алмашилди.
Туркманистон Ўзбекистонга дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газ партияси бепул тақдим этди.

"Ўз навбатида, тақдим этилган суюлтирилган газ яқин кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилади", - дейилади Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабарида.

Шунингдек, Ўзбекистондан қўшни давлатга 20 та замонавий тез ёрдам машиналари жўнатилди.
Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов “Türkmengaz” давлат концернига топшириқ берган эди. Бу билан икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни дўстона қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.