Тошкентни энергия ресурслари билан таъминлаш яхшиланади

Шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида қўшимча ишлар бажарилади. Уларни президент Шавкат Мирзиёев пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокидаги йиғилишда белгилаб берди.
Хусусан, давлат раҳбари
- саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;
- ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- Юқоричирчиқ туманида 500 мегаваттли йирик қуёш электр станциясини қуриш;
- пойтахтдаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;
- 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;
- 300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни 5 фоизга камайтиришни топширди.
Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.
Энергетика масалаларини ҳал қилишда қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади