Шарқий ва Марказий ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари ўзгарди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Шарқий ва Марказий ҳарбий округларга янги қўмондонлар тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди. Ўзбекистон президенти тегишли фармонни имзолади.
Айбек Саидов
Генерал-майор Саидов 2017 йил октябрдан бери Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, тегишли фармон билан полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди.
Фаррух Зиябаев
Зиябаев у тайинловга қадар Ўзбекистон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.