"Mayo Clinic" клиникаси шифокорлари ичимликларга оид бешта зарарли одатни маълум қилди. Бу ичимликларни истеъмол қилмаслик тери, суякларга ижобий таъсир қилиб, организмнинг тез қаришини олдини олади.
Газли ичимликлар
Газли ичимликлар тез семиришга олиб келади. Шунингдек, “ёмон” холестерин кўпайишига олиб келади. Буларнинг бари йиғилиб, юрак-қон томир ва аутоиммун касалликларининг кўпайишига олиб келади.
Шарбат
Кўпчилик шарбатни фойдали деб ўйлайди. Бироқ шарбат таркибида ҳам шакар кўп. Шакар эса қариш жараёнини тезлаштиради.
Етарли миқдорда сув ичмаслик
Сув тўқималар учун қурилиш материлларини етказиб беради, метаболизмни яхшилайди. Шу сабабли уни кўпроқ истеъмол қилиш лозим.
Спиртли ичимликлар
Спиртли ичимликлар саратон касаллиги ривожланишини оширади. Шунингдек, диабет ва қон босимини оширади. Бу омиллар эса инсон умрини узайтирмаслиги аниқ.
Парҳез ичимликлар
Парҳез ичимлик ҳар доим фойдали ичимлик дегани эмас. Унинг таркибидаги шакар ўрнини босувчи моддалар иштаҳа очади, кўпроқ овқат истеъмол қилишга сабаб бўлади. Шунингдек, у ҳазм қилиш, иммун тизими ва тери саломатлигига салбий таъсир қилади.