ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Эзгулик маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу ерда 26 та кўп қаватли уй бор, 6 мингдан зиёд аҳоли яшайди.
Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Эзгулик Сергелийского района города Ташкента и побеседовал с жителями.
Президент маҳалла вакилларидан ҳол-аҳвол сўради. Маҳалла нуронийлари ўтган совуқ кунларда халқ ва давлат идоралари хизматчиларининг бирлиги билан қийинчилик ортда қолдирилганини айтди.
Қайд этилишича, энергетика ва коммунал хизматлар 24 соат давомида ишлаган, тезкор чоралар кўриб борилган. Хусусан, маҳалладаги трансформатор ҳам янгиланган.
Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Эзгулик Сергелийского района города Ташкента и побеседовал с жителями.
“Бу бизга сабоқ бўлиши керак. Энергетикада 3-4 карра кўпроқ захира яратишимиз зарур. Шунинг учун қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга эътибор беряпмиз. У - муқобил, ишончли ва экологик тоза”, - деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Эзгулик Сергелийского района города Ташкента и побеседовал с жителями.
Маҳаллалардаги устувор вазифа аҳоли бандлиги ва ёшлар тарбияси экани таъкидланди. Нуронийлар тинчлик-хотиржамлик, халққа фаровонлик тилаб дуо қилди.