Пара енгил атлетика: ўзбекистонлик спортчилар халқаро мусобақада иккинчи ўринда бормоқда

Тунисда пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринга кўтарилишди. Бу ҳақда Миллий паралимпия қўмитаси хабар берди.
Тунисда пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик спортчилар дастлабки кунги беллашувларда 2 та олтин ва 2 та кумуш, жами 4 та медалга, иккинчи куни эса 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза, жами 7 та медалга сазовор бўлишди.
Айни дамда Ўзбекистон делегацияси 15 та мамлакат ичида 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Тунисдан сўнг 2-ўринда бормоқда.
Пара енгил атлетика
Ўзбекистонлик спортчилар натижалари:
Клаб улоқтириш (F32) - Сарвар Азимов – кумуш, (F31/32/51) Маҳлиё Акрамова – бронза;
Ядро улоқтириш (F36/37/42/44) - Қудратуллохон Маруфхўжаев – кумуш, (F32) Жасур Ходжаев – олтин;
Узунликка сакраш (T44/46/47/63) - Омадбек Ҳасанов – олтин, (T11/12) - Мансур Абдурашидов – олтин, (T12) - Дилноза Мираҳматова – олтин;
100 метрга югуриш (T11/12) - Мансур Абдурашидов – олтин;
Диск улоқтириш (F11/37/43) - Қудратуллохон Маруфхўжаев – кумуш;
Баландликка сакраш (T44/46/47) - Омадбек Ҳасанов – олтин, Темурбек Гиязов – кумуш.
1 / 3
2 / 3
3 / 3