Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда

Парвозлар ҳар ўн кунда бир марта “Airbus A330” самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Малайзиянинг “Malaysia Airlines” авиакомпанияси “Куала-Лумпур — Тошкент — ​​Куала-Лумпур” йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
“Биринчи чартер рейс 2023 йил 1 мартга белгиланган”, - дейилади хабарда.
Парвозлар ҳар ўн кунда бир марта “Airbus A330” самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси Ўзбекистонга илк парвозини 2022 йил 9 июль куни амалга оширган эди.
“Malaysia Airlines” — штаб-квартираси Селангор штатида жойлашган Малайзиянинг миллий давлат авиакомпанияси.