“Улар тушкунликда”: Пентагон собиқ маслаҳатчиси Киев режими тугашини башорат қилди

Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Макгрегор: Киев режими тамом бўлган, аммо АҚШ буни тан олишни истамайди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik Киев режими шу даражада умидсизликка тушганки, ҳатто болаларни УҚКга жалб қилмоқда, бироқ АҚШ буни тан олмайди, дейди Пентагон собиқ маслаҳатчиси, захирадаги полковник Дуглас Макгрегор.

“Жуда кўплаб украиналиклар сафарбарлик ҳақида реал ҳолат фактларини эълон қилишяпти. Шундай суратлар борки, унда украин аскарларининг ёши 15-16 да эканини тахмин қилиш мумкин. Бундай бўлаётганига шубҳалар йўқ... Менга айтишларига қараганда, аҳолининг асосий қисмини эркаклар ташкил этади. Чунки кўплаб кексалар, аёллар ва болалар мамлакатни тарк этишган. Шунга қарамай, мамлакатда қолган эркакларнинг кўпчилиги қодир эмас (фронтга боришга - таҳр), баъзилари кексалар, яна баъзилари –болалар. Улар (режим - таҳр.) тушкунликда аҳолининг бу қатламидан ҳам фойдаланмоқда. Бу режимнинг куни битиб боряпти”, - дейди полковник.

Унинг тахмин қилишича, қандайдир қарорлар қабул қилаётган америкалик мансабдорлар Украина режими барбод бўлаётганини тан олишни истамайди, чунки бу тилга олинмаяпти.
“Биз бунга қандай етиб келдик. Бизнинг 40 йиллик совуқ урушимиз бўлган, натижада Совет иттифоқи парчаланди. Биз ғолиб бўлмасак ҳам, ҳеч бўлмаганда соғлом ва фаровон бўлиб чиқдик, биз глобал урушдан қочдик, бу бизнинг 40 йилдан бери кўзлаган мақсадимиз эди. Аммо бор-йўғи бир йил ичида Украинадаги прокси-урушида мағлуб бўлдик, бундан ташқари, ҳозир Россия билан кўп йиллар давомида олдини олишга ҳаракат қилиб келган потенциал можаро ёқасида турибмиз. Бу яхши эмас. Биз хатомизни тан олмаймиз, ҳеч ким буни нотўғри эканини айтмаяпти”, - дея изоҳ беради Макгрегор.
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик расман 19 февралгача амал қилади. Душанба куни Владимир Зеленский сафарбарлик муддатини яна 90 кунга узайтиришни таклиф қилди.