Туркия ва Сурияда кучли зилзиладан кейин қутқарув ишлари қандай олиб борилмоқда - фото

Туркия ва Сурияда бўлиб ўтган зилзиладан сўнг турли мамлакатлардан келган минглаб инсонлар вайроналарни тозалаш ва омон қолганларни излашда кўнгилли бўлиб иштирок этишмоқда. Вайрон бўлган жойлардан даҳшатли ва оғриқли фотосуратлар бизнинг фототасмамизда.
Sputnik
1 / 12

Эркак Туркиянинг Адана шаҳрида вайрон бўлган бинода одамларни қидирмоқда. 2023 йил, 6 февраль.

2 / 12

Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида 6 февралда юз берган зилзила натижасида вайрон бўлган бино.

3 / 12

Ёш аёл Туркиянинг Газиантеп шаҳрида вайрон бўлган бинодан чиқиндини тозаламоқда.

4 / 12

Суриянинг шимоли-ғарбидаги, Туркия билан чегарадош Идлиб вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида қулаган бинолар вайроналари орасидан омон қолганлар қидирилмоқда.

5 / 12

Қутқарувчилар 7 февралда мамлакат жануби-шарқида содир бўлган 7,8 магнитудали зилзиладан кейин Туркиянинг Қаҳраманмарас шаҳрида қулаган бинолар вайроналари орасидан омон қолганларни қидирмоқда.

6 / 12

Қуш парвози баландлигидан олинган тасвир. Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятининг Туркия билан чегарадош Ҳарим шаҳри яқинидаги Бесния қишлоғи.

7 / 12

Қутқарувчилар 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида содир бўлган 7,8 магнитудали зилзиладан кейин Аданада қулаган бинолар вайроналари остидан омон қолганларни қидирмоқда.

8 / 12

Қутқарувчилар Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятидаги Сармада шаҳрида 6 февраль тонгда қулаган бинолар вайроналари остидан одамларни қидирмоқда.

9 / 12

Сурия фуқаролик мудофааси ва хавфсизлик кучлари 6 февраль куни Суриянинг Алеппо шаҳрида қулаган бинолар вайроналарини қидирмоқда.

10 / 12

Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли Туркия чегараси яқинидаги Ҳарам шаҳрида қулаган бинолар вайроналарини тозалашмоқда. Сурия, Идлиб вилояти.

11 / 12

Фавқулодда ёрдам экипажлари Туркиянинг Газиантеп шаҳрида қулаган бино вайроналари остидаги одамларни қидирмоқда.

12 / 12

Аёл одамларни қидиришда қулаган бино вайроналарини тозаламоқда. Туркия, Газиантеп.