ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасида ҳамдардлик китоби очилди. Ўзбекистонликлар у ерда қардош халқнинг оғир кунларида ўз ҳамдардлигини билдириш учун келишмоқда.
Ундан ташқари, эрталабдан буён элчихона девори ёнига маҳаллий аҳоли гуллар олиб келмоқда. Дипломатик ваколатхонада давлат байроғи ярмигача туширилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида 3549 киши ҳалок бўлди, 22168 киши жароҳатланди, 5 мингдан ортиқ бинолар вайрон бўлди. Туркия президенти Таййип Эрдўған айтишига кўра, бу мамлакатда 1939 йилдан буён содир бўлган энг катта табиий офат бўлган.