ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилиши босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади. Бу умумхалқ муҳокамаси учун жойланган 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.
Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар:
Навоий ва Сирдарё вилоятларида – 2023 йил 1 июлдан;
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида – 2023 йил 1 октябрдан;
республиканинг бошқа ҳудудларида – 2024 йил 1 январдан электрон шаклга ўтказилади.
Шунга кўра, 2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжат лойиҳаси 22 февралга қадар муҳокамада бўлади.