Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу Киев январь ойида қанча йўқотишларга учраганини маълум қилди

Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Украина жорий йилнинг биринчи ойида 6500 нафардан зиёд ҳарбий хизматчисини йўқотган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Украина 2023 йил январь ойида жангларда 5600 нафардан зиёд харбий хизматчисини йўқотди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Ғарб мамлакатларининг мисли кўрилмаган ҳарбий ёрдамига қарамасдан, душман жиддий йўқотишларга дуч келмоқда. Жорий йилнинг биргина биринчи ойида улар 6500 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи, 26 та самолёт, 7 та вертолёт, 208 та учувчисиз учар қурилмаси, 341 та танк ва бошқа жанговар зирҳли машина, 40 та залп билан ўт очувчи жанговар машинани ташкил этди”, - деди Шойгу селектор йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Киевга етказиб берилаётган қурол-яроғ ва техникани йўқ қилишда давом этмоқда.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

Украина ҳарбийлари нима учун позицияларини тарк этиши айтилди