Ўзбекистонлик курашчилар Загребда иккита медалга сазовор бўлишди

Мусобақа 1-5 февраль кунлари Хорватия пойтахтида бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар спорт курашлари бўйича “Zagreb Open” халқаро мусобақасида иккита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа 1-5 февраль кунлари Хорватия пойтахтида бўлиб ўтди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар юнон-рум ва аёллар кураши бўйича баҳсларда иштирок этишди.
Жанглар якунига кўра, курашчилар 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. 55 килограммгача вазнда қатнашган Ихтиёр Ботиров шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган бўлса, Жамол Жумабоев 72 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда кучли учликдан жой олди.