Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция йил охиригача якунланади – Қодиров

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, Европа давлатлари ўз ҳаракатларининг нотўғрилигини тан олади, Ғарб тиз чўкади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Украинадаги махсус операция йил охиригача якунланади. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.
“Йил охиригача махсус операция тугайди. Европа давлатлари ўз ҳаракатларининг нотўғрилигини тан олади, Ғарб тиз чўкади ва одатдагидек Европа давлатлари Россия Федерацияси билан барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга мажбур бўлади. Бошқачаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам”, - деди Қодиров Европа давлатлари билан парвозларни қайта тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
2022 йил 24 февралидан буён Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.