Марказий Осиёда содир бўлган энг йирик зилзилалар

Сўнгги юз йилликда Марказий Осиё минтақасида бир неча маротаба йирик зилзилар содир бўлган. Sputnik Марказий Осиёда ҳудудида содир бўлган энг вайронкор зилзилалар ҳақида маълумот беради.
Sputnik

Ашхобод-1948/ Туркманистон

Туркманистон пойтахтидаги вайронкор зилзила 1948 йил 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси аҳоли тунги уйқуда бўлган пайт содир бўлган. Рихтер шкаласи бўйича зилзила 7,3 магнитудада баҳоланган. Зилзила эпимаркази пойтахт яқинида -18 км чукурликда бошланган.
6-26 октрябрь кунлари Ашхободдан қарийб 8800 киши СССРнинг бошқа шаҳарларига эвакуация қилинган. Эвакуацияда 120 та ҳарбий ва фуқаро самолётлари ва санитар поездлари иштирок этган.
Зилзила қурбонлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Баъзи прогнозларга кўра, қурбонлар сони юз мингтача бўлгани кўрсатилади. 1995 йилдан буён 6 октябрь Туркманистонда Хотира куни сифатида нишонланади.

Ҳоит – 1949/ Тожикистон

Тожикистоннинг Хатлон вилоятининг Ҳоит туманидаги (ҳозирги Тожикобод тумани) Ҳоит шаҳри бир пайтлар йирик бозори, масжидлари, карвонсаройлари билан гавжум аҳоли пункти бўлган.
У мамлакат пойтахти Душанбедан 190 км узоқликда жойлашган. Ҳудудда 60 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилган. Бир куни вайронкор зилзила юз бериб, шаҳар ва унинг атрофидаги жойлардан мутлақо ҳеч нарса қолмаган.
1949 йил 10 июлда у ерда 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Эпимарказ тахминан 20 км чуқурликда жойлашган. Ҳудудда икки кун аввал ер силкиниши сезилган, шундан сўнг ёмғир ёққан. Натижада тоғ ёнбағирларидаги бўш тупроқ сувга тўйинган. Бу кўчкини келтириб чиқарган ва фожиали оқибатларга олиб келган.
Табиий офат натижасида тушган кўчкилар 30 дан ортиқ аҳоли пунктларини қамраб олган ва 30 мингга яқин одамни тириклайин кўмиб юборган. Ҳоитдан ташқари 23 та аҳоли пунктида деярли барча бинолар вайрон бўлган. Эпицентрда зилзила магнитудаси 9-10 баллга етган. 1967-1970 йилларда ҳукумат қарори билан фожиа содир бўлган ерда ҳайкалтарош Кирей Жумазиннинг “Мотамсаро она” ҳайкали (“Модари ғам”) ҳайкали ўрнатилган.
Тожикистоннинг Хоит шаҳрида 1949 йилда содир бўлган ер қимирлаши муносабати билан ўрнатилган "Мотамсаро она" ҳайкали

Тошкент -1966/ Ўзбекистон

Тошкент зилзиласи 1966 йил 26 апрель куни эрталаб соат 5:23 да Тошкент марказий қисмида содир бўлган. Зилзила натижасида Тошкентнинг марказий қисми деярли бутунлай вайрон бўлган. 2 миллион квадрат метрдан ортиқ турар-жой майдони, 236 та маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш объекти, 26 та коммунал хўжалик, 181 та таълим муассасаси, 36 та маданият муассасаси, 185 та тиббиёт ва 245 та ишлаб чиқариш бинолари вайрон бўлган.
Ўша пайтда Тошкентда яшаган 1,5 миллион аҳолининг 78 минг оила ёки 300 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган. Вайрон бўлган эски бир қаватли лой уйларни тиклаш ўрнига ҳукумат қарори билан уларнинг ўрнида янги замонавий кўп қаватли уйлар барпо этилган. Шаҳар 3,5 йил ичида бутунлай тикланган.
Зилзила содир бўлган марказда “Жасорат” монументи ўрнатилган.
1 / 6

Тошкентда 1966 йилнинг 26 апрелида содир бўлган ер қимирлаши оқибатлари.

2 / 6

1966 йилда содир бўлган ер қимирлашидан сўнг Тошкент кўчаларидан бири.

3 / 6

Ер қимирлаши оқибатини бартараф этиш учун бутун Совет Иттифоқидан қурувчилар Тошкентга ёрдамга келишди.

4 / 6

Совет Армияси ҳарбийлари ҳам Тошкентда 1966 йилда содир бўлган ер қимирлаши оқибатларини бартараф этишда иштирок этмоқда.

5 / 6

1966 йилда содир бўлган ер қимирлашидан сўнг Тошкентга юборилган юк автомобиллари.

6 / 6

1966 йил 26 апрел ер қимирлаши муносабати билан ўрнатилган "Матонат" ёдгорлиги.

Газли -1976/ Ўзбекистон

Газли зилзилалари - 1976 йил 8 апрель ва 17 майда, шунингдек, 1984 йил 20 мартда Бухоро вилоятининг Газли шаҳри яқинида содир бўлган бир қатор вайронкор ер силкинишлари. Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 7 баллни, эпицентрда эса 8-9 баллни ташкил қилган. Газли шаҳрининг ярми вайрон бўлган.
Иккинчи фалокатли зилзила ўша йилнинг 17 май куни содир бўлган. Магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича 7,3 баллни ташкил қилган. Натижада биноларнинг 90 фоизи қулаб, шаҳар деярли бутунлай вайрон бўлган, 20 мингдан ортиқ одам жабрланган.
Газлида яна бир кучли зилзила 1984 йилнинг 20 март куни содир бўлган. Магнитудаси- 7,2. Аввалги зилзилалардан қайта оёққа тураётган шаҳарда яна бир бор кўплаб бинолар ва иншоотлар вайрон бўлган.
Ҳозирги кунда ҳам Газлида турли магнитудали зилзилалар бўлиб туради.
1 / 6

Бухоронинг Газли шаҳрида 1895 йилда содир бўлган ер қимирлаши оқибатлари

2 / 6

Бухоронинг Газли шаҳрида 1895 йилда содир бўлган ер қимирлаши оқибатлари

3 / 6

Бухоронинг Газли шаҳрида 1895 йилда содир бўлган ер қимирлаши оқибатлари

4 / 6

Бухоронинг Газли шаҳрида 1895 йилда содир бўлган ер қимирлаши оқибатлари

5 / 6

Бухоронинг Газли шаҳрида 1895 йилда содир бўлган ер қимирлаши оқибатида ер ёрилиши

6 / 6

Газли ер қимирлашида жабрланганлар учун вақтинчалик турар жой

Қайроққум – 1985/ Тожикистон

Қайроққум зилзиласи 1985 йил 13-октябрда маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 да содир бўлган. Ер силкинишлари Қайроққум шаҳрида (Тожикистон ССР, Ленинобод вилояти – ҳозирги Сўғд), шунингдек, вилоятнинг энг яқин шаҳарлари ва қўшни Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган.
Ҳалок бўлганлар сони расман 29 нафар кўрсатилган. Бироқ маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, қурбонлар анча кўп бўлган. 100 нафар жароҳатланганлар ҳақида маълум қилинган.
Қайроққум ҳодисалари ҳақида “Эпицентр” ҳужжатли фильми ҳам суратга олинган.
1 / 5

Қайроққум шаҳрида содир бўлган ер қимирлаши оқибатлари

2 / 5

Қайроққум шаҳрида содир бўлган ер қимирлаши оқибатлари

3 / 5

Қайроққум ер қимирлаши оқибатларини бартараф этиш

4 / 5

Қайроққум шаҳрида содир бўлган ер қимирлаши оқибатлари

5 / 5

Қайроққум шаҳрида ер қимирлашидан жабрланганларнинг вақтинчалик турар жойи

Очиқ манбалар асосида тайёрланди