Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди - манзиллар

Тест синовининг ёзма қисми 12-февраль куни, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 9-10-, 13-16 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича февраль ойида бўлиб ўтадиган тест синови саналари эълон қилинди.
Унга кўра тест синовининг ёзма қисми 12-февраль куни, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 9-10-, 13-16 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Тест синовлари барча ҳудудларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади.
Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайти орқали “Mening arizalarim” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.
Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари сўралади.
Имтиҳонлар қуйидаги манзилларда ўтказилади:
Қорақалпоғистон Республикаси
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Қорақалпоқ давлат университети (Маърузалар зали).
Манзил: Нукус шаҳри Ч.Абдиров кўчаси 1-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: 2-сон касб-ҳунар мактаби.
Манзил: Нукус шаҳри А.Утепов кўчаси 31-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Андижон вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Андижон қилшлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
Манзил: Андижон тумани Куйганёр шаҳарчаси Олийгоҳ кўчаси 1-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Андижон шаҳар 4-сон касб-ҳунар мактаби (олдинги Банк коллежи).
Манзил: Андижон шаҳри Қўшариқ даҳаси 5-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Наманган вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Наманган муҳандислик-технология институтининг 2-ўқув биноси.
Манзил: Наманган шаҳри Косонсой кўчаси 7-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Наманган Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми (олдинги 1-тиббиёт коллежи).
Манзил: Наманган шаҳри Усмон Носир кўчаси 14-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Фарғона вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Фарғона политехника институти.
Манзили: Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 86-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Фарғона касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси.
Манзил: Фарғона шаҳри Қ.Додхоҳ кўчаси 2-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Бухоро вилояти
Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):
Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси.
Манзил: Бухоро тумани Боғидашт МФЙ.
Мўлжал: Бухоро шаҳри 7-кичик туман 43-мактаб орқа томони.
Жойлашуви (геолокация)
Хоразм вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Урганч давлат университети (бош биноси, маърузалар зали).
Манзили: Урганч шаҳри Ҳамид Олимжон кўчаси 14-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Урганч давлат университети академик лицейи.
Манзили: Урганч шаҳри Фаёзов кўчаси 27-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Сурхондарё вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Термиз давлат университетининг “Ахборот технологиялари” факултети (янги 7 қаватли бино).
Манзили: Термиз шаҳри Баркамол авлод кўчаси 43-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
Манзил: Термиз шаҳри А.Навоий кўчаси 42-уй.
Мўлжал: Давлат хизматлари маркази рўпараси.
Жойлашуви (геолокация)
Қашқадарё вилояти
Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):
Жой номи: Халқаро инновацион университет (олдинги Политехника коллежи).
Манзил: Қарши шаҳри И.Каримов кўчаси 405-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Жиззах вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Жиззах давлат педагогика университети (маърузалар зали).
Манзили: Жиззах шаҳри Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 4-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Жиззах политехника институти академик лицейи.
Манзил: Жиззах шаҳри И.Каримов кўчаси 4-“А” уй.
Жойлашуви (геолокация)
Навоий вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Навоий давлат педагогика институтининг “Математика ва информатика” факултети.
Манзил: Навоий шаҳри Жанубий кўчаси 1-“А” уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси.
Манзил: Навоий шаҳри Шодлик кўчаси 6-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Самарқанд вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг бош биноси (янги бинонинг 6-7-қаватлари).
Манзил: Самарқанд шаҳри Лолазор кўчаси 70-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети академик лицейи.
Манзил: Самарқанд шаҳри Мирсаид барака кўчаси 4-уй.
Жойлашуви (геолокация)
Сирдарё вилояти
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Гулистон давлат университетининг “Ишлаб чиқариш технологиялари” факултети.
Манзил: Гулистон шаҳри 4-мавзе Бўстон маҳалласи Гулистон кўчаси.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Гулистон давлат педагогика институти (олдинги Гулистон академик лицейи).
Манзили: Гулистон шаҳри 4-мавзе Бўстон маҳалласи Гулистон кўчаси.
Жойлашуви (геолокация)
Тошкент шаҳри
Имтиҳоннинг ёзма қисми:
Жой номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 1-биноси (кириш Муқимий театри томонидан).
Манзили: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани И.Каримов кўчаси 49- уй.
Жойлашуви (геолокация)
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:
Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Давлат тест маркази).
Манзили: Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 12-уй.
Жойлашуви (геолокация).