Хитойнинг "Дамокл шари" Америка ва НАТОга қандай таҳдид солади?

Бутун дунёни “гегемон” сифатида назорат қилишга ҳаракат қилаётган Америка бир неча кундан буён ўз ҳудудлари устидан парвоз қилаётган "разведка аэростатини" хижолат билан кузатиб турди ваниҳоят уриб туширди.
Sputnik
Давлат хавфсизлигига очиқ таҳдид ва Пентагоннинг бемаънилиги АҚШнинг, умуман коллектив Ғарбнинг ҳарбий-сиёсий таҳқирланиши ва технологик жиҳатдан ортда қолаётганини англатади. Бироқ, агар Вашингтон эскалациянинг маълум бўлмаган мақсадларини кўзлаётган бўлса, ҳаммаси кўринганидек осон эмас.
Пентагон вакили генерал Патрик Райдер 2 февраль куни Хитойнинг "жосус ҳаво шари" айнан ҳозир ва бир неча кундан буён ҳам АҚШ устидан парвоз қилаётганини айтди. Шимолий Америка ҳаво-космик қўмондонлиги шарнинг йўналишини “тижорат ҳаво ҳаракатидан анча юқори” баландликда кузатиб бормоқда. Чет эл "разведка аппарати" гўёки “ер юзидаги одамларга ҳарбий ёки жисмоний хавф туғдирмайди”. Ва шунга қарамай, 50 км дан ошиқ баландликларда, шар камералари сунъий йўлдош мониторингига қараганда юқори сифатли фото-видео ўлчамлари билан АҚШнинг минглаб квадрат километрларини кузатишга қодир. Ердан 100 км баландликда коинот бошланади, унда транспорт воситалари исталган давлат ҳудуди устидан учиб ўтиш ҳуқуқига эга. Аэростатнинг юқори баландликдаги рекорди - 53 км. Агар қурилма пастроқ бўлса, АҚШ ҳудудида ҳаракатланаётганда етарлича катта объектни уриб туширишга, кейин бўлакларнинг қайси давлатга тегишли эканлигини аниқлашга ва можарони дипломатик каналлар орқали “ҳал қилишга” ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Натижада – “қичқириқ кўп, натижа йўқ”.
Хитой икки йилдан кўпроқ вақтдан буён АҚШнинг ракеталарни аниқлаш тизимини “аэростат”лар ёрдамида ўрнатганини ҳисобга олсак, бу воқеа ҳайратланарли янгилик эмас. Пентагон бундай парвозларни олдин ҳам қайд қилган.
Шундай тасаввур пайдо бўладики, Пентагон Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театридан Хитой билан можароларга ўтиш учун сиёсий спекуляциялар ва эскалацияларга баҳона топаётгандек.
Шамол оқимлари туфайли 2 февраль куни АҚШ ҳаво ҳудудига олиб кирилган чет эл шари АҚШ конгрессменларининг ғазабини қўзғатди - Хитой АҚШ суверенитетини бузганликда айбланди. “Дамокл шари” АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Пекинга ташрифи бекор қилинишига, икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада издан чиқишига олиб келиши мумкин.

Сенсация ортидан қувиб

Тахминан 50 км тепаликдаги аэростатни уриб тушириш технологик жиҳатдан имконсиз. Ва шунга қарамай, Невададаги Неллис ҳаво кучлари базасидан иккита бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи самолётлари 1 февраль куни тўхтатиб туриш учун кўтарилиб, объектни визуал кузатди ва уни Монтана устидан ватандошлари учун хавфсиз тарзда уриб тушириши мумкин эди. Ушбу штатда аҳоли зичлиги – 1 кв км.га уч кишидан камроқ киши, аммо бу ерда Minuteman денгиз баллистик ракетаси бор. Пентагоннинг АҚШ ҳудуди устидан учаётган аэростат ортидан қувиши ишонарли кўринмайди, “эҳтимол Хитой Халқ Республикаси томонидан учирилган” деган шарҳ хам ғалати. Номаълум давлатнинг учар объекти томонидан “гегемон” нинг ҳарбий-технологик таҳқирланиши.
Америка разведкаси вакилларининг таъкидлашича, оғир техникага эга зонд дастлаб Алеут ороллари ва Аляска устидан, сўнгра Канада устидан учиб ўтиб, АҚШ материкига етиб келган, аммо старт жойи номаълум. Аввалроқ АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Гавайи ва Гуам оролларида кузатув тизимлари ўрнатилган шунга ўхшаш ҳаво шарлари топилган эди. Пентагоннинг қайд этишича, бу гал ҳаво шари ўзини ғалати тутмоқда – “у узоқ вақт давомида осилиб туради ва аввалги ҳолатларга қараганда мустаҳкамроқ”.
Америка томони стратосферадаги “қўпол ҳаракатлар” Хитойнинг Шимолий Дакотадаги ер участкасини (қишлоқ хўжалиги корхонаси учун) сотиб олишга уринишлари билан бир вақтга тўғри келганини - учувчисиз самолётлар синов парвозлари ўтказилаётган ҳарбий объектдан атиги 20 км узоқликда эканлигини таъкидламоқда.
Хитой ТИВ матбуот котиби Мао Нин бугун ҳукумат вазиятни ўрганаётганини, бироқ “Хитой бирор мамлакатнинг ҳудудига ва ҳаво майдонига ҳужум қилиш ниятида эмас”лигини маълум қилди.
Америкаликларнинг ҳавотирлари ўринли, Хитой сезиларли тарзда АҚШни юқори технологияли қуролларни ишлаб чиқариш борасида ортда қолдирмоқда. Ва яқиндагина олтинчи авлод қирувчисининг ўз концептини тақдим этди. Пекин Украина можаросида Америкага қарши позицияда. Вашингтон Хитойга қарши бирлашишда Жануби-шарқий Осиёда ҳарбий иттифоқдошларини қидирмоқда.
Қудратли Хитой билан урушда америкаликлар ва уларга сателлит мамлакатларга бутун иқтисодий ва ҳарбий ресурсларини йўналтиришга тўғри келади, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театри эса дунё воқаларининг бир четига суриб қўйилади. Урсула фон дер Ляйеннинг Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасидаги ваъдалари Евроиттифоқ ва НАТОнинг реал имкониятларига мос келмайди. АҚШ осмонидаги чет эл аэростати ҳолати фонида Киев режими қўғирчоқлари алам ўтида ёниши керак.