Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Лавров Ғарб Украинани Россия билан гибрид урушга қандай тайёрлагани ҳақида гапирди

Россия ташқи ишлар вазири Ғарб Минск келишувларидан қайси мақсадларда фойдаланганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ироқлик ҳамкасби Фуад Ҳусайнга Ғарб давлатлари кўп йиллардан бери Украинани Россия билан гибрид урушга қандай тайёрлагани ҳақида гапириб берди.

“Биз вазирнинг илтимосига биноан Ғарб кўп йиллардан буён Россия Федерациясига қарши гибрид уруш учун тайёрлаб келган Украина атрофида содир бўлаётган воқеаларга изоҳ бердик. (Биз) Минск келишувларини бузиш мақсадини тасдиқловчи аниқ мисоллар келтирдик. Бу бузиш Украинанинг ҳам, Ғарбнинг ҳам вазифаси бўлганини Путиндан ташқари уларни имзолаганларнинг ҳаммаси очиқ тан олган. Биз ушбу келишувларни бузишдан мақсад Украинани Россия Федерациясига қарши қуроллантириш учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, Украина давлатининг рус ва русийзабон аҳолисининг ҳуқуқларини йўқ қилиш бўлганини кўрсатувчи фактларни келтирдик”, - деди Лавров.

Аввалроқ Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко у ўз олдига Минск келишувларини бажариш мақсадини қўймаганини тасдиқлаганди. Унинг сўзларига кўра, унга бу кучли Украина Қуролли кучларини шакллантириш учун керак эди.
Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель "Die Zeit" нашрига берган интервьюсида 2014 йилги Минск шартномалари аслида Украинани қуроллантириш учун вақт ютишга уриниш бўлганини маълум қилган эди. Украина эса бундан кучайиш учун фойдаланган. Бундан ташқари, Франциянинг собиқ раҳбари Франсуа Олланд Порошенко ва Меркель сўзларини тасдиқлади.
2022 йил 24 февралидан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.