ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Белград шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида Биринчи шахмат Олимпиадасини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Аҳадхон Кимсанбоев 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, Аҳадхон ўз йўналишида мусобақанинг энг ёш иштирокчиси бўлди.
Бундан ташқари, Марсел Шаюсупов заиф эшитувчилар ўртасида мусобақанинг энг ёш иштирокчиси сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллади.