ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия қуролли кучларининг “Восток” гуруҳи Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида бир суткада 130 дан ортиқ украиналик аскарни, шунингдек, Угледардаги артиллерия омборини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида “Восток” кучлар гуруҳи бўлинмаларининг артиллерия ўқлари ва фаол ҳаракатлари натижасида 130 дан ортиқ Украина ҳарбий хизматчилари йўқ қилинди”, - дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Бундан ташқари, ушбу йўналишларда иккита танк, иккита жанговар зирҳли машина, иккита автомобиль, “Гвоздика” ўзиюрар гаубицаси ва бошқалар йўқ қилинган. Угледар ҳудудида Украина артиллерия ўқ-дорилари омбори ҳам йўқ қилинган.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.