ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Украина ҳарбийларининг айтишича, одамлар ва ўқ-дорилар етишмаслиги сабабли “бемаъни ўлим”дан қочиш учун уларнинг ҳамкасблари баъзан ўз позицияларини тарк этади.
“Politico” нашрига кўра, Украина қуролли кучлари аскарлари қўмондонлик қарорларига қаршилик кўрсатган ва ўзини ноўрин тутган ҳолатлар мавжуд. Баъзилари эса ўз позицияларини тарк этган.
“Баъзан позицияни тарк этиш шахсий таркибни бемаъни ўлимдан қутқаришнинг ягона йўли. Агар улар ўқ-дориларни етказиб бера олмаса ёки бир неча кун ухламасдан ва дам олмасдан ўтирсангиз, сизнинг жанговар қийматингиз нолга тушади”, - дея яқинда Артёмовскни тарк этган украиналик офицернинг сўзларини келтиради нашр.
Унинг қўшимча қилишича, Украина армиясидаги тартиб-интизом билан боғлиқ муаммолар қўмондонликнинг самарасизлиги ва тез-тез ўзгармайдиган қўшинларга тушадиган юк билан боғлиқ.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.