ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси РФ ҳудудида янги хорижга чиқиш паспортларини бериш тўхтатилганидан сўнг, уларни расмийлаштириш учун ҳужжатларни одатий режимда қабул қилишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда дипмиссия матбуот хизмати хабар бермоқда.
2 февраль куни “Госуслуги” портали Россия ҳудудлари аҳолисини Гознакдаги техник сабабларга кўра март ойининг иккинчи ярмигача янги паспортлар бериш тўхтатилиши ҳақида огоҳлантира бошлади.
“2 февралдан бошлаб Россия ҳудудларидаги кўп функцияли марказларда янги авлод биометрик хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилгани ҳақида пайдо бўлган маълумотлар билан боғлиқ ҳолда, элчихонанинг консуллик бўлими ушбу масала бўйича ҳужжатларни қабул қилишни штат режимида давом эттираётганини маълум қиламиз”, -дейилади дипмиссия хабарида.
Янги намунадаги хорижга чиқиш паспорти биометрик бўлиб, унинг хизмат қилиш муддати 10 йил. Титул саҳифада паспорт эгаси ва унинг биометрик маълумотлари ҳақида микрочип бўлади: бармоқ изи сканерлари.
Маълумотларга кўра, ҳозирда чиплар етишмаслиги сабабли янги паспорт расмийлаштиришнинг иложи йўқ.