ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Қўқон биокимё заводи хусусийлаштирилди. Хусусийлаштириш дастури доирасида “Қўқон биокимё” акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат улушининг 99,7 фоизи 277,0 миллиард сўмга сотилди. Харидор “First Premium Alliance” МЧЖ бўлди, дея хабар беради Давлат активлари агентлиги.
Битим якунлангандан сўнг харидор спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда рақамли маркалашни жорий этиш мажбуриятини олади.
“Қўқон биокимё” акциядорлик жамияти ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулот тури озиқ-овқат этил спиртидир. “First Premium Alliance” МЧЖ - алкоголли маҳсулотлар улгуржи ва чакана савдосига ихтисослашган Ўзбекистон компанияси.