Абдураимов Мексикада ўтказиладиган бокс кечасининг марказий жангида рингга кўтарилади

Элнур Абдураимов 5 март куни америкалик Даниэль Гарсияга қарши рингга кўтарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Профессионал боксчи Элнур Абдураимов Мексикада ўтказиладиган бокс кечасининг марказий жангида рингга кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Элнур Абдураимов 5 март куни америкалик Даниэль Гарсияга қарши рингга кўтарилади.
Мексикада ўтказиладиган ушбу жангда Элнур ўзига тегишли IBF North American камарини ҳимоя қилади. Баҳс марказий жанг мақомида бўлади.