ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Хитой элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У Ўзбекистонда 5 йил ишлади. Бу ҳақда Тақши ишлар вазирлиги хабар берди.
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Цзян Янни қабул қилди. Учрашувда элчининг Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларга қўшган фаолияти ва ҳиссаси мамнуният билан қайд этилди.
Цзян Янь, ўз навбатида, Хитойнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятида ўзбекистон томонидан ҳар томонлама кўмак бергани учун миннатдорлик билдирди.
“Элчи хонимдан менинг дўстим, Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Син Ган жанобларига энг самимий тилакларимни етказишни сўрадим”, дейди Саидов.
Маълумот учун, Хитой элчиси Цзян Янь Ўзбекистонда ўз фаолиятини 5 йил давомида олиб борди. У аввал Хитойнинг Россия ва Қозоғизтондаги элчихоналарида ҳам ишлаган.