ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сойлу АҚШ элчисини мамлакатдан "ифлос қўлларни олишга" чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, Туркия ички ишлар вазири АҚШни Европани бошқаришда айблади.
“Америка элчисига айтаман: қайси журналистларга айтиб ёздираётганингизни биламан, ифлос қўлларингизни Туркиядан тортинг. Мен буни жуда аниқ айтаман: ифлос қўлларингизни Туркиядан олинг. Нима қилганингизни, қандай қадамлар қўйганингизни, Туркияни қандай йўлдан чалкаштирмоқчи бўлганингизни аниқ биламан”, дейди Сулейман Сойлу.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир Америка элчиси Туркияга қандай зарар етказиш ҳақида ўйлайди ва бу республика учун ўтган йиллардаги “асосий бахтизликлардан бири”дир.
“У (АҚШ элчиси. –таҳр.) бошқа элчиларни йиғиб, уларга маслаҳат беришга ҳаракат қилмоқда. Улар Европада ҳам шундай қилишади, Америка элчихонаси Европани бошқаради. Хавотир олманг, европаликлар бундан хафа бўлмайди. Улар буни ҳақиқат деб билишади. Улар Туркияни лойиҳалаштира оламан деб ўйлашди, бироқ уларнинг ўйинини бир киши бузиб юборди – Режеп Таййип Эрдўғон”, дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган Habertürk телеканали.