ОАВ: Украина сабаб Европа мудофаа соҳасида бутунлай АҚШга қарам бўлиб қолди

The Washington Post: можаро Европани бевосита Вашингтон қарорларига боғлиқ қилиб қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Украина инқирози фонида Европа давлатлари ўз мудофаа тизимини яратиш ўрнига АҚШ кучларига таянишни маъқул кўрди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси шарҳловчиси Стивен Эрлангер, маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Мақола муаллифига кўра, можаро Европани бевосита Вашингтон қарорларига боғлиқ қилиб қўйди.
“Европа Иттифоқида ҳақиқий етакчи йўқ, деб ишонилади ва Қўшма Штатлар Брюсселни тарбияламоқда. Бу яна Қўшма Штатларни ташвишга солиши мумкин бўлган муаммо”, дейди нашрга Вашингтондаги Ташқи алоқалар кенгаши таҳлилчиси Лиана Фикс.
Худди шундай манзара Европа автоном мудофаа тизимини молиялаштириш ва ривожлантириш соҳасида ҳам юзага келмоқда.
Эрлангер таъкидлаганидек, Брюсселнинг ушбу соҳасига қизиқиш йўқлиги сабабли, Европа давлатлари тайёр ечимларга мурожаат қилишларига тўғри келмоқда. Бу, ўз навбатида, Америка қуролларини қўлга киритиш учун шароит яратади.
"Германияни Америка Европанинг реактив лойиҳаларидаги қуролларни сотиб олиш ўрнига дарҳол ўзининг F-35 қирувчи самолётларини сотиб олгани ғазаблантирди. Аммо лойиҳаларнинг ҳеч бирида 2035 ёки 2040 йилгача ишлайдиган қирувчи пайдо бўлиши назарда тутилмаган”, дейди муаллиф.