Киевда Зеленскийнинг тез орада истеъфога чиқиши ҳақида гапира бошлашди

Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Соскин, Байден лавозимидан четлатилганидан кейин Зеленский истеъфога чиқишини башорат қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийда АҚШ Демократик партияси ва Оқ уй раҳбари Жо Байден позициялари сезиларли даражада заифлашгани сабабли истеъфога чиқиш ҳавфи мавжуд. Бу ҳақда Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Экспертнинг фикрича, Америка президентининг руҳий ва жисмоний саломатлиги кундан-кунга ёмонлашмоқда. Бундан ташқари, унинг ўғли Хантер давлат раҳбари ва унинг фракцияси обрўсига путур етказувчи коррупция можаролари ботқоғига ботган.
Унинг қайд этишича республикачилар партиясининг норасмий етакчиси Дональд Трамп, аксинча, аста-секин обрўга эга бўлиб, Байден вакилларини Конгрессдан сиқиб чиқармоқда, бу эса АҚШда бўлиб ўтадиган сайловларда ҳокимият тепасига келишга йўл очмоқда.
Январь ойида Трамп Украинадаги можаро бўйича ўз позициясини эълон қилди: у Украина Қуролли кучларига қурол-яроғ етказиб берилишига қарши чиқди ва Америка раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини Россия билан қарама-қаршиликни тугатиш учун дипломатик майдонга жамлашни таклиф қилди, деб эслади Соскин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу республикачилар сайловда муваффақият қозонса, қўллаб-қувватлашдан маҳрум бўлиши мумкин бўлган ҳозирги Украина расмийлари учун хавотирли аломатдир.
"Зеленский аслида тузоққа тушиб қолган. Ва (Андрей. - таҳр.) Ермак, у ва бутун гуруҳ. Қопқон ташқи ва ички томондан сиқилмоқда. Зеленскийга ҳеч нарса ёрдам бермайди”, деди у.
Эксперт агар у ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишга рози бўлмаса, Украина раҳбарига нисбатан тез орада импичмент жараёни бошланиши мумкинлигига ишончи комиллигини қўшимча қилди.