ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Киевга Америка танкларини етказиб бериш Байден маъмуриятининг обрў-эътиборини сақлаб қолиш учун қилган ҳийласидир. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг истеъфодаги разведкачиси Скотт Риттер Judging Freedom каналига берган интервюсида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Украинага жўнатилган ҳарбий техниканинг оз миқдори, шунингдек, етказиб бериш муддатининг узоқлиги Украина инқирозидаги вазиятга Киев фойдасига таъсир қилмайди.
"Бу сиёсий ҳимоя. Мен ҳозир сизга айтмоқчиман: Байден ҳамма нарсани билади, Остин ҳамма нарсани билади, Салливан билади. Уларнинг бари ҳаммаси тугаганини билади. Шунинг учун улар Америка халқининг кўзига қараш ва биз Украинага қўлимиздан келганича ёрдам бердик, дейиш учун имконият яратмоқда, аммо бу етарли эмас эди. Худди руслар жуда катта ва қўрқинчли. Аммо ҳақиқат шундаки, биз ҳатто ҳаракат қилмаймиз. Биз том маънода Украинани ва Украина армиясини қурбон қиляпмиз", деди Риттер.