Бугун Афғонистонда уч марта 4 балли зилзила содир бўлди

Афғонистонда бугуннинг ўзида учинчи марта зилзила қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Бугун Афғонистонда уч марта 4 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, бугун биринчи ер силкиниши соат 02:22 да қайд этилиб, у 4,5 баллга тенг бўлган. Соат 8:37 да иккинчи зилзила 4,2 балли қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 500 кмдан ортиқ жанубий-шарқда.
Учинчи ҳолат эса соат 10:46 да (4 балли) содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 523 км жанубий-шарқда.