ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Тошкентда 35 та "газ-заправкалар" фаолияти қайта тикланди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Пойтахтда фаолият кўрсатувчи автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.
Унга кўра, бугун пойтахтдаги 35 та шохобча фаолияти қайта тикланди. Улар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.
АГТКШ рўйхати
© “Ҳудудгаз Пойтахт”
Қатор шохобчалар ўз ишини соат 07:00 дан 17:00 га қадар олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)лар фаолияти босқичма-босқич тикланиши маълум қилинган эди. АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.