Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Aэрокосмик кучлари Украинанинг МиГ-29 самолётини йўқ қилди

Қайд этилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада ДХР, ЛХР, Харьков ва Херсон вилоятларида Украинанинг 7 та дронини уриб туширган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия Aэрокосмик кучларининг қирувчи авиацияси Херсон вилоятида Украинанинг МиГ-29 самолётини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Россия Aэрокосмик кучларининг қирувчи авиацияси Херсон вилояти Червоноармейское аҳоли пункти яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини уриб туширди”, - дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада ДХР, ЛХР, Харьков ва Херсон вилоятларида Украинанинг 7 та дронини уриб туширган.
Махсус операция бошланганидан бери 382 та Украина ҳарбий самолёти, 206 та вертолёт, 3008 та дрон, 403 та зенит-ракета тизимлари, 7723 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар ва бошқалар йўқ қилинган.
Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.