Ўзбекистон Россияга лимон экспортини яна оширди

Ўзбекистон ўтган йили 10 та хорижий давлатга қиймати 5,7 млн долларга тенг бўлган 5,3 минг тонна лимон экспорт қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон хорижий давлатларга лимон экспортини 164 тоннага оширди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон ўтган йили 10 та хорижий давлатга қиймати 5,7 млн долларга тенг бўлган 5,3 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти 2021 йил билан солиштирилганда 164 тоннага ошган.
Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия – 3,6 минг тонна;
Қозоғистон – 1,1 минг тонна;
Қирғизистон – 611 тонна.
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар ичида Фарғона вилояти 2,1 минг тонна кўрсатгич билан етакчилик қилмоқда. Тошкент вилояти 646 тонна, Хоразм вилояти 613 тонна, Наманган вилояти эса 428 тонна лимон экспорт қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида қиймати 4,4 млн долларга тенг бўлган 4,4 минг тонна лимон экспорт қилган эди. Шундан 2,5 минг тоннаси Россияга сотилган эди.