ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Давлатобод туманидаги “Fazman tekstil” корхонасидан бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Визит Шавката Мирзиёева в Наманганскую область на предприятие "Fazman tekstil" в Давлатабадском районе.
Хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида Наманган вилоятида “Waikiki”, “Baldessarini”, “ZARA” каби брендлар остида кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. Яқинда очилган “Fazman tekstil” эса Германиянинг дунёга машҳур “Digel” ва "Carl Gross" брендлари билан ҳамкорлик ўрнатган.
Визит Шавката Мирзиёева в Наманганскую область на предприятие "Fazman tekstil" в Давлатабадском районе.
Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлиб, бунинг ҳисобидан улкан иншоот барпо этилган, Германия ва Туркиядан замонавий ускуналар олиб келинган. Мингга яқин иш ўрни яратилган.
Визит Шавката Мирзиёева в Наманганскую область на предприятие "Fazman tekstil" в Давлатабадском районе.
Корхона йилига 1 миллион дона костюм-шим ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий йилнинг ўзида 15 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.
Визит Шавката Мирзиёева в Наманганскую область на предприятие "Fazman tekstil" в Давлатабадском районе.
Президент иш жараёнини кўздан кечирди. Маҳсулотлар сифати ва экспорт салоҳиятини юқори баҳолади.
Визит Шавката Мирзиёева в Наманганскую область на предприятие "Fazman tekstil" в Давлатабадском районе.