ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари муҳокамаси юзасидан очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгги беш йилда Наманган вилоятида корхоналар сони 15 мингтага кўпайиб, 32 мингтадан ошди. Шу даврда хусусий бизнес ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳажми 1,6 баравар ўсиб, 8,3 триллион сўмга етди. Бу – республика бўйича энг юқори суръатлар.
Шавкат Мирзиёев провел открытый диалог с предпринимателями в городе Намангане.
“Тасаввур қилинг, олти йил аввал дотацияда бўлган вилоят бугунги кунда мустаҳкам даромадга эга бўлди, замонавий саноат ва кучли тадбиркорлар шаклланди. Оддий қилиб айтганда, Наманган ҳеч муболағасиз тадбиркорлар юрти, кичик ва ўрта бизнес марказига айланди”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда, аввало, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласига эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев провел открытый диалог с предпринимателями в городе Намангане.
Таҳлилларга кўра, бу йил қишдаги совуқ оқибатида Ўзбекистондаги 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида ишлаб чиқариш пасайган. Яна кўплаб тадбиркорларнинг солиқ қарздорлиги ошган.
Шавкат Мирзиёев провел открытый диалог с предпринимателями в городе Намангане.
Шу боис, президент иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида қарор имзолаганини айтди. Унга кўра, совуқдан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади.
Жумладан, 2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади. 29 мингта тадбиркорга 2 триллион сўм солиқ қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва пенясиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади.
Шавкат Мирзиёев провел открытый диалог с предпринимателями в городе Намангане.
Давлат мулки хариди ва ижараси бўйича тўловлар бўйича ҳам енгилликлар берилади. Ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма жорий этилади.
Бу имкониятлар тадбиркорлар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди.
“Наманган иқтисодиётини ривожлантириш ҳисобига, бу йил 500 мингга яқин аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта марраларни олганмиз. Бу режаларни фақат ва фақат тадбиркорларга таяниб, уларни қўллаб-қувватлаб эришиш мумкин”, – деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, бунинг учун вилоятда оилавий тадбиркорлик учун бу йил 950 миллиард сўм ёки 2 баравар кўп имтиёзли кредитлар ажратилади. Махсус тўқимачилик зонаси ташкил этилади ҳамда 15 та саноат зонаси инфратузилмасига 75 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, ҳар бир туманда камида 2 тадан микромарказ ўз фаолиятини бошлайди.
Шавкат Мирзиёев провел открытый диалог с предпринимателями в городе Намангане.
Энергетика вазирлигига тадбиркорларнинг энергия таъминотини кунлик назоратга олиб, изчил етказиб бериш вазифаси қўйилди. Аҳолига деҳқончилик учун тарқатиладиган 9,5 минг гектар ерда бозорбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш зарурлиги айтилди.
Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кўрсатмалар берилди.
Мулоқотда президент тадбиркорларнинг янги таклиф ва ташаббусларини эшитди.