Красноярскда Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари шоу-руми очилиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги ва Марказий Сибирь Савдо-саноат палатаси кенгаши Тошкент ва Красноярск ўртасида тўғридан-тўғри экспортини амалга ошириш ва тиббиёт туризмини йўлга қўйиш масалаласини кўриб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россиянинг Красноярск шаҳрида Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари шоу-руми очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги ва Марказий Сибирь Савдо-саноат палатаси кенгаши (Красноярск ўлкаси) ўртасида мулоқот ташкил этилди.
Учрашув иштирокчилар Тошкент шаҳри тадбиркорлари томонидан енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг Красноярск ўлкасига тўғридан-тўғри экспортини амалга ошириш масаласини кўриб чиқишди.
Шунингдек, Тошкент ва Красноярск ўртасида тиббиёт туризмини йўлга қўйиш ҳам муҳокама этилди.
Шу билан бирга, Россия томони жорий йилда Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасида ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлари доимий кўргазмасини шоу-рум шаклида Красноярск шаҳрида очиш юзасидан қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида Тошкент шаҳри ва Красноярск ўлкаси Савдо-саноат палаталари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга асос бўладиган шартномани имзолашга келишиб олинди.
Челябинскда Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилиши мумкин